TA'LIM ХАБАРЛАР

Сурхондарёдаги барча мактаблар анъанавий шаклга ўтказилди

Куни-кеча вилоятимизнинг айрим мактабларида иситиш тизимидаги муаммолар ва бошқа сабабларга кўра дарслар онлайн шаклда олиб борилиши ҳақида хабар берилган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун маҳаллий ҳокимликлар томонидан ушбу мактабларнинг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилиб, ўқув хоналари дарс машғулотларини ўтиш учун шай ҳолатга келтирилган.

Мактабларда дарс машғулотлари ўтказиш учун зарур шароитлар тўлиқ яратилгани сабабли 24 январдан бошлаб вилоятдаги барча мактабларда дарслар анъанавий шаклда олиб борилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan