ХАБАРЛАР

LiDAR технологиясига эга дунёдаги биринчи агродронга старт берилди

Венгриянинг ABZ Innovation компанияси дунёда биринчи бўлиб қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган дронларда LiDAR технологиясини қўллаш амалиётини ўтказди.

Мазкур янгилик агротехника соҳасида инқилобий қадам бўлиб, деҳқончилик жараёнларини аниқ ва самарали бошқаришда янги имкониятларни тақдим этади.

LiDAR технологиясининг моҳияти ва афзалликлари

LiDAR (Light Detection and Ranging) технологияси лазер ёрдамида юқори аниқликдаги уч ўлчовли хариталар яратишга имкон беради. Бу хариталар реал вақт режимида ҳосил бўлади ва қуйидаги афзалликларни беради:

— Юқори аниқликда уч ўлчовли майдон хариталарини яратади;
— Қияликлар ва паст-баландликларни батафсил ўрганиб, оптимал ишларни режалаштиришга ёрдам беради;
— Кичик ва катта тўсиқларни аниқлаб, дрон ҳаракатини хавфсиз ва самарали бошқаради.

Ушбу технология қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар очади, жумладан, пестицид ва ўғитларни аниқ тарқатиш, ресурслар самарадорлигини ошириш ва ҳосил сифати учун хавфсизликни таъминлаш борасида унинг кўмаги беқиёс.

Анъанавий радарларга нисбатан ЛиДАР афзаллиги

Анъанавий радар тизимлари паст аниқликка эга бўлиб, кичик тўсиқларни аниқлай олмайди. LiDAR эса майдоннинг ҳар бир қисмини бир хил самарадорликда қайта ишлаш учун керакли баландликни автоматик равишда созлайди. Учиш йўналишлари ва траекторияларни тўғрилаб, ҳар бир гектар майдон самарали ишлатилишини кафолатлайди.

Мазкур технология нафақат қишлоқ хўжалиги, балки ҳарбий ва транспорт саноатида ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда. Унинг қишлоқ хўжалигида жорий этилиши эса, самарадорлик ва хавфсизлик даражасини янги босқичга олиб чиқмоқда. Шунингдек ушбу инновацияси глобал бозорда бошқа мамлакатлар учун ҳам янги имкониятлар яратади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan