Фойдали ХАБАРЛАР

Антарктидадаги “Қиёмат” музлиги қачон эриши башорат қилинди

Америкалик олимлар янги глобал тошқинни башорат қилмоқдалар, дея xaбар қилди МИР 24 нашри.

Қайд этилишича, Антарктида музларининг эриши тезлиги сўнгги 40 йил ичида рекорд ўрнатди. Қиёмат музлиги деб аталадиган «Тhwaites» музлиги алоҳида хавф туғдирмоқда.

«Тhwaites» музлиги 22-асрдаёқ эриб, Жаҳон океани даражасини уч метрга кўтаради», деди иқлимшунос Алексей Кокорин.
Олимларни қўрқитаётган музлик ҳақиқатан ҳам ғарбий Антарктидадаги энг беқарор музликдир. У бошқаларга қараганда тезроқ эрийди. Икки асрдирки, иссиқ оқимлар уни пастдан бузмоқда.

“Кўриб чиқилаётган музлик қисман денгиз тубида сузмоқда.

Антарктика муз қатламини четлаб ўтувчи барча музликлар каби”, – дейди мутахассислар.

Куба катталигидаги муз блоки эрий бошлаганда, кичик ороллар аҳолиси бундан жабр кўриши мумкин.

Агар жараён Антарктидадаги бошқа қирғоқ музликларига ҳам таъсир этса, оқибатларини бутун дунё сезади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan