ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентдан айрим вилоятларга қатнайдиган поездлар жадвали 19 кунга вақтинча ўзгартирилди

Тошкентдан айрим вилоятларга қатнайдиган поездлар ҳаракати жадвали 19 кунга вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати xaбар берди.

Хабарга кўра, Ислом Каримов номидаги аеропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприкда реконструкция ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2023-йилнинг 27-март санасидан 15-апрел санасига қадар қуйидаги йўловчи поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади:

780-сонли Тошкент–Қарши йўналиши Тошкент 06:57 — Қарши 10:21;

779-сонли Қарши–Тошкент йўналиши Қарши 15:25 — Тошкент 18:56;

762-сонли Тошкент–Бухоро йўналиши Тошкент 07:25 — Бухоро 11:17;

760-сонли Тошкент–Қарши йўналиши Тошкент 07:57 — Қарши 11:21;

758-сонли Тошкент–Шаҳрисабз йўналиши Тошкент 07:57 — Шаҳрисабз 12:26;

764-сонли Тошкент–Самарқанд йўналиши Тошкент 08:20 — Самарқанд 10:43;

770-сонли Тошкент–Бухоро йўналиши Тошкент 08:56 — Бухоро 12:48;

768-сонли Тошкент–Самарқанд йўналиши Тошкент 13:37 — Самарқанд 15:48;

766-сонли Тошкент–Бухоро йўналиши Тошкент 18:42 — Бухоро 22:36;

10-сонли Тошкент–Бухоро йўналиши Тошкент 09:06 — Бухоро 15:07;

60-сонли Тошкент–Андижон йўналиши Тошкент 08:02 — Андижон 13:56;

61-сонли Андижон–Тошкент йўналиши Андижон 05:57 — Тошкент 12:15;

12-сонли Тошкент–Бухоро йўналиши Тошкент 18:57 — Бухоро 01:44;

124-сонли Тошкент–Волгоград йўналиши Тошкент 23:55 — Волгоград 09:56;

123-сонли Волгоград–Тошкент йўналиши Волгоград 19:59 — Тошкент 07:16;

302-сонли Тошкент–Душанбе йўналиши Тошкент 16:18 — Душанбе 10:39;

6429-сонли Тошкент–Хожикент йўналиши ҳар шанба ва якшанба Тошкент 07:14 — Хожикент 08:55;

6429-сонли Тошкент–Хожикент йўналиши Тошкент 07:14 — Хожикент 09:25;

6409-сонли Ангрен–Тошкент” йўналиши Ангрен 04:30 — Тошкент 07:13.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan