СПОРТ

Халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ўйинлари бошланди

Дастлаб Термиз туманида жойлашган Қорабайир отлари маҳорат мактабида улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқиб, турнир иштирокчилари, меҳмонлар ва кўпкари ишқибозларини самимий табриклади ва халқаро мусобақани очиқ деб эълон қилди.

Куй-қўшиқлар янгради, бахшилар термалар куйлаб йиғилганларга хушкайфият улашди.

Шундан сўнг Халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ўйинларига старт берилди.

Айни дамда Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари беллашмоқда. Жамоавий ўйиннинг I-бўлимида Қирғизистон давлати вакиллари 5:0 ҳисобида рақибларидан устунлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, халқаро беллашувда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистон давлатларининг энг моҳир чавандозлари ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan