ДУНЁ

Эронда уч нафар аёл журналист ҳибсга олинди

Теҳронда уч журналист Мелика Ҳошимий, Саида Шефия ва Меҳрнуш Зария ҳибсга олинди. Маълумотларга кўра, ОАВ ходимлари пойтахтдаги Эвин қамоқхонасига олиб кетилган. Бу ҳақда Эрон журналистлари уюшмаси хабар берди.

Саида Шефияга “ҳозирги режимга қарши ташвиқот” ва “миллий хавфсизликка таҳдид” айбловлари қўйилган. Яна икки журналист нимада айбланаётгани ҳозирча номаълум.
Ҳуқуқшуносларнинг маълум қилишича, 2022 йил сентябридаги намойишлар бошидан буён Эрон Ислом Республикасида жами 79 журналист ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Эронда норозилик намойишлари пайтида хавфсизлик ходимини ўлдиришда айбланган икки киши осиб ўлдирилганди. Мамлакатда намойишлар 2022 йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафотидан сўнг бошланди ва норозиликлар фонида кўпгина фуқаролар қатл этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan