ДУНЁ

Европа Иттифоқи Украинага қўшин юборишни рад этади

Европа Иттифоқи етакчилари ҳеч қачон Украинага қўшин юбориш ҳақида ўйламаган, дейди Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел. Унинг сўзларига кўра, Европа учун Россия-Украина можаросида бетараф мақомини сақлаб қолиш муҳим. Шу сабабли, Боррелл El Pais нашрига берган интервьюсида таъкидлаганидек, ҳарбийларни жанг майдонига юбориш масаласи долзарб эмас.

«Мен Украинага ҳар томонлама ёрдам бериш кераклигига ишонаман. Агар биз қўшин юборганимизда урушаётган бўлардик – бу, албатта, кун тартибида бўлмаган, ҳеч қачон бўлмайди», – деб таъкидлади Боррел.

Дипломат, шунингдек, Киевга қирувчи самолётларнинг юборилиши Россия-Украина можаросида ЕИ мақомини ўзгартиришига ишонмайди. Боррел бундай позиция субъектив эканлигини таъкидлади.

Нашр билан суҳбатда дипломат шунингдек, Украина аскарлари Европа Иттифоқи ҳарбий миссияси доирасида Польша ва Германиядаги ўқув лагерларида Ғарб танкларини бошқариш бўйича ўқитила бошлаганини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan