ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонга Россиядан яна совуқ антициклон кириб келади

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 6 февралда республика жанубида, 7 февралда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6 февралда +7…+12 даража илиқ, 7 феврал куни +10…+15 даража илиқ, баъзи жойларда +18 даража иссиққача бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 8 феврал куни Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда +17…+20 даража илиққача бўлади.
9-10 феврал куни Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади.
Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9 феврал куни республика ҳудудининг катта қисмида кечаси ва кундузи +4…+9 даража илиқ, 10 феврал куни кечаси 0…+5 даража совуқ, кундузи –2…+3 даража илиқ бўлади. Республика шимолида ҳарорат кечаси –7…–12 даража совуққача, Устюртда –15 даража совуққача, кундузи –2…–7 даража совуққача пасаяди.

7-9 феврал кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17–22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan