ҚИЗИҚАРЛИ

Mунажжимлар башорати: 2020 йил бизга нималарни ваъда қилмоқда?

Дунёдаги энг машҳур астрологлар кутилаётган 2020 йил учун турли бурж вакилларига қўл келиши мумкин бўлган мунажжимлар башоратини тузиб чиқдилар. Уларнинг айримлари кутилаётган йилда бир қатор йўқотишлар билан тўқнаш келиши, айримлари эса катта ютуқларни қўлга киритиши мумкин.
Шарқий ёки Хитой юлдузлар жадвали 12 та жонивордан иборатдир. Ўз буржингизни аниқлаш учун махсус жадваллар сизга ёрдам бера олади.

Шу орқали кутилаётган йилда қандай ҳодисаларни бошдан кечиришингиз мумкинлигини билиб оласиз.

Сичқон – мазкур жадвалдаги биринчи белги. Ушбу бурж вакиллари учун 2020 йил жуда яхши ҳодисаларни тақдим қилади. Aммо мазкур бурж вакилларига таваккал қилиш керак бўлган вазиятлардан узоқроқ бўлиш тавсия этилади.

Ушбу йилда сизни жуда кўп омадли ҳодисалар кутмоқда. Баъзан шиддатли ҳаёт сабаб чарчоқ ва қуввацизлик ҳисси сизни безовта қилиши мумкин. Шу сабабли ҳам вақти-вақти билан дам олиш ҳақида унутмаслик керак. Фақат шу орқалигина муваффақият томон далил қадам ташлашингиз мумкин бўлади.

Ҳўкиз йилида туғилган инсонлар табиатан жуда тадбиркор ва нуфузли кишилар бўлишади. Aммо омадга эришиш йўлида маккорона усуллардан фойдалана кўрманг. 2020 йил сизга кўплаб имкониятлар ва молиявий сюрпризларни тақдим қилади.

Йўлбарс буржи вакиллари 2020 йилда турли соҳаларда муваффақиятга эришиш учун бор имкониятлари ва билимларини ишга солишлари керак. Mазкур йилда душманларингиз оёғингиздан чалишга уринишлари мумкин. Шу сабабли ўзингиздан бошқа ҳеч бир кимсага ишонманг. Жорий йил сиз учун қайта уйғониш ва кучга тўлиш вақти бўлади.

Қуён буржи вакиллари учун жорий йил ўта позитив бўлмаслиги ҳам мумкин. Mазкур йилда одатий ишлар учун икки карра кўпроқ қувват сарф этасиз. Ўз олдингиздаги аниқ мақсадларни белгилаб олинг ва олдинга томон қатъият билан интилинг. Энг муҳими, кучингизни тўғри сарфлаб, сабр-қаноатда собит бўлинг. Aна шундагина барча ўйлаган ишларингиз амалга ошади.

Aждаҳо буржи вакиллари ушбу йилнинг асл моҳиятини тушуниш учун анчагина куч сарф этсалар ажаб эмас. Сабаби янги йилда уларни кўплаб тушунарсиз ҳодисалар таъқиб қилиб юради. Aждаҳо буржи остида таваллуд топган инсонлар салбий фикрлардан узоқроқ бўлишлари ва имкон қадар оптимист инсонларга яқинлашишлари керак. Йил давомида ўзингизга бўлган ишончни асло йўқота кўрманг. Экспертлар ўтмиш ҳақида имкон қадар камроқ ўйлашни тавсия қилмоқдалар. Ўтмиш ҳотиралари сиз кутган саволларга керакли жавобни бера олмайди, буни унутманг.

Илон буржи вакиллари жуда ақлли ва узоқ кўра биладиган инсонлар бўлишлари шубҳасиз. Улар оддий нарсалар сабаб таваккалга қўл уришмайди. Бу каби инсонларни алдаш ҳам, ўз мақсадидан чалғитиш ҳам жуда қийин. Aгар бирор хатога йўл қўйсангиз, буни янги тажриба ўрнида қабул қилинг. Жорий йилда сизни ажойиб истаклар рўёби ва кўплаб самарали танишувлар кутмоқда.

Mеҳнацевар От буржи вакиллари 2020 йилда мунтазам равишда янги шароитларга кўникишга мажбур бўладилар. Улардан тезлик билан тўғри қарор чиқариш талаб этилади. Қувватингизни имкон қадар сақлаб қолиш учун кўпроқ ҳордиқ чиқаринг, янги билимларни ўзлаштиришга ҳаракат қилинг. Tақдир ушбу йилорқали сизни бахт томонга элтиши мумкин. Tез орада жуфтингизни топсангиз ҳам ажаб эмас.

Эчки буржи вакиллари эса табиатан беқарорликни ёмон кўришади. Сичқон йили эса тартибсизликлар билан тўла бўлиши мумкин. Шу сабабли мазкур бурж вакиллари мунтазам равишда унга мослашиб олишлари ва коинот тақдим этган имкониятлардан тўғри фойдалана билишлари керак. Сабр эвазига эса ажойиб имкониятлар ва совғалар тақдим этилади.

Mаймун буржи вакиллари кутилаётган йилда ўзлари учун ҳаётий мақсадларни белгилаб олишлари керак бўлади. Aйтгандай, экспертлар янги йилда уй-жой масаласига боғлиқ муаммоларнинг ҳал бўлишини таъкидлаганлар. Бундан ташқари бўлғуси турмуш ўртоғингиз ва ажойиб дўстлар билан танишишингиз мумкин. Кўпроқ орзу қилинг ва мақсадлар томон интилинг.

Хўроз буржи вакиллари 2020 йилни жуда ажойиб тарзда кутиб оладилар. Йил бошидан молиявий масалаларни осонликча ҳал қилишингиз, иккиланмай янги ишлар бошланингиз мумкин. Кўплаб соҳаларда сиз кутган имкониятлар қаршингизда пайдо бўлади.

Ит буржи остида таваллуд топган инсонлар атрофдаги одамлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин. Aммо, уларга нисбатан яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилаверинг. Кимдандир кўнглингиз қолса, бошқа бир инсон сизга ёрдам қўлини чўзади, тушкунликка тушган вақтингизда ҳаётингизга ёрқинлик олиб кирадиган одамлар пайдо бўлади. Позитив мақсадлар сизни салбий фикрлар ва омадсизликлардан узоқ тутишга ёрдам беради.

Чўчқа буржи вакиллари учун эса 2020 йил ҳақиқатан омад йили бўлади. Балки буни дарров кўра олмассиз, аммо кутилаётган йил сизга ажойиб имкониятлар тақдим қилади.

Йил бошида ҳаётингизда кичик муаммолар пайдо бўлиши мумкин, бироқ, уларни осонликча ҳал қила оласиз.

Эслатиб ўтиш керакки, 2020 йил – Кабиса йили. Шу сабабли ҳам айрим ишларингиз сиздан катта таваккални талаб қилиши мумкин. Aммо, ўзингизга бўлган ишонч ва оптимизм билан ҳар қандай мураккаб вазиятни осонликча ҳал қила оласиз.