ЎЗБЕКИСТОН

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -11 даражагача пасаяди, ёғингарчилик бўлади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кундузи +9…+12 даражагача илиқ бўлади.

23-24 январ кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади, республика ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва очиқ ҳаво кузатилади

. 24 январда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида 23-24 январ кунлари ҳарорат кечаси +2…+5 даража илиқ, кундуз +12…+15 даража илиқ бўлади.

Шимолий ҳудудларда эса 24 январда кундузги ҳарорат -2…-7 даража совуқ бўлади.25 январда нам ва совуқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

Ҳарорат кундузи +4…+9 даража илиқ, шимолий ҳудудларда кечаси -6…-11 даража совуқни ташкил этади, кундузи -2…-7 даража совуқдан ошмайди.26 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлиш эҳтимоли сақланиб туради, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса ёғингарчилик тўхтайди.

Ҳарорат кечаси -2 даража совуқдан +3 даража илиқгача, кундузи +3…+8 даража илиқ, шимолда кечаси -6…-11 даража совуқ, кундузи 0…-5 даража совуқ атрофида бўлади.Тошкентда бугун қуёшли ва очиқ ҳаво бўлиши кузатилади. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги соатига 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кундузи +10…+12 даража илиқни ташкил этади.23-24 январ кунлари пойтахтда ёғингарчилик кузатилмайди. Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги соатига 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23 январда кечаси 0…+2 даража илиқ атрофида бўлади. 24 январда кечаси +3…+5 даража илиқ, кундузи 23-24 январда ҳарорат +12…+14 даража илиқ атрофида бўлади.

25 январда пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+7 даража илиқ, кундузи +7…+9 даража илиқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan