Uncategorized ДУНЁ

Нидерландияда инфляция даражаси пасайди

Нидерландияда 2022 йил декабр ойида йиллик инфляция даражаси 9,6 фоизгача пасайди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Нидерландия Европа Иттифоқида бешинчи йирик иқтисодиётдир.

Янги йил бошида Нидерландиянинг CBS миллий статистика агентлиги мамлакатда нархларнинг ўсиш даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

2022 йил сентабр ойида Нидерландияда инфляция 14,5 фоизга етди. Нархларнинг сакраши Европада энергия нархининг ошиши билан боғлиқ эди.

Нидерландиядаги инфляцияни Европа индикаторларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаш унинг даражаси 11 фоизни ташкил этиб, 2022 йилнинг ноябрига нисбатан 0,3 фоиз пунктга пасайишини кўрсатди.

Декабр ойидаги бироз пасайиш озиқ-овқат ва энергия нархларининг пасайиши билан изоҳланади, дея хабар беради CBS.

Мисол учун, декабр ойида энергия нархи бир йил олдингига нисбатан 30% га қимматлашган бўлса, ноябрда бу фарқ 41% дан ортиқ эди.

CBS 2023 йилда Нидерландия инфляциясининг 3,2-3,7% гача тушишини кутмоқда, чунки ҳукумат белгилаган энергия нархининг юқори чегараси нархларга таъсир қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan