
Бразилиянинг жануби-шарқидаги Сан-Паулу штатининг қирғоқбўйи ҳудудларига кучли ёмғир ёғиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 46 кишига етди, дея хабар беради Reuters агентлиги.
Дам олиш кунларида ёғган кучли ёмғир мамлакат жануби-шарқидаги қирғоқ бўйидаги шаҳарларда кўчки ва сув тошқинларига сабаб бўлди.
Сан-Паулу штати ҳукумати баёнотида айтилишича, 2500 га яқин одам ҳали ҳам уйсиз. Шаҳарларда қутқарув ишлари давом этмоқда.
Сан-Себастьян шаҳрида қурбонлар сони 45 кишига етди.
Яқин кунларда ёмғир ёғиши яна кутилмоқда.
Сан-Себастьян ҳукумати жума кунигача қарийб 8 дюйм (200 мм) кўпроқ ёмғир ёғиши кутилаётганини айтди. Ҳудудда кўчки ва сув тошқини хавфининг янада ошиши сабабли огоҳлантириш эълон қилинди.
Ҳукумат маълумотларига кўра, дам олиш кунларидан бери штатнинг қирғоқбўйи ҳудудига 600 миллиметрдан (23,6 дюйм) ортиқ ёмғир ёғди, бу Бразилия тарихидаги энг юқори кўрсатгич.