ДУНЁ

«Нору» тўфони Филиппинга етиб келди, тўфон аҳоли зич жойлашган ҳудуддан ўтиши кутилмоқда

«Нору» супер тўфони Филиппинга етиб келди. Шамолнинг тезлиги 200 км/соатгача етади, дея хабар бермоқда Euronews.com.

Якшанба куни циклон Лусон оролига етиб келди.

«Нору» супер тўфони мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудлари орқали ўтиши кутилмоқда.

Циклон яқин кунларда Вьетнамга етиб бориши кутилмоқда.

Филиппин ҳукумати энг хавфли ҳудудлар, биринчи навбатда, қирғоқбўйи ҳудудлари аҳолисини олдиндан эвакуация қилишни бошлади. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу йилги тўфон энг кучли бўлади ва шамол кучайиш тезлиги мисли кўрилмаган деб аталган.

Манилада ўтган йилнинг декабр ойида мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудларида содир бўлган супер тўфон билан боғлиқ вазият такрорланишидан қўрқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Фиона» тўфони Пуэрто-Рикога етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan