ЎЗБЕКИСТОН

Бухорода 38 ёшли аёлни поезд босиб кетди

Душанба куни эрта тонгда 38 ёшли аёл «Хўжадавлат-Бухоро-1» йўналишидаги поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. У ўз жонига қасд қилишга урингани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Бухорода аёлни поезд босиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Воқеа юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Аниқланишича, 2022 йил 26 сентябрь куни соат 06:00 да «Хўжадавлат-Бухоро-1» йўналишидаги поезд 43-РЗД ва Мургак темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтда Когон шаҳрида яшаган 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд тагига ўзини ташлади.

Оқибатда аёл олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди.

Ҳозирги вақтда юқорида қайд қилинган ҳолат юзасидан Бухоро транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan