Uncategorized

Қурилиш бўлими мутахассиси 3 млн пора билан қўлга тушди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Термиз туман бўлими, туман прокуратураси ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз тумани Қурилиш бўлими мутахассиси А.Т. фуқаронинг туман ҳудудида қурилган уй-жойини юқори ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳужжатлаштириб бериш эвазига 4,0 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 3,0 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan