ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Фарғонада уйида кўкнор етиштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада 125 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фурқат тумани Эшон қишлоғида яшовчи М.Г. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг томорқасида 125 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan