ЖАМИЯТ

Сайёр судда икки оила яраштирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2021 йил апрель ойидаги ижро ҳужжатига асосан Х.Сдан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган эди.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор ота икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент тўламаганлиги сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан маъмурий баёйоннома расмийлаштирилиб судга тақдим этилди.

Суд жараёнида тарафлар ўртасида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан арзимас сабаблар билан оиланинг ажрим ёқасига келиб қолганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, оила вакилларига арзимас сабабларни унитиб,фарзандларининг келажагини ўйлаган ҳолда ярашиш таклифи берилганда даъвогар З.Д ўз даъво аризасидан воз кечиб, турмуш ўртоғи билан келгусида бирга яшашлиги ва фарзандини тирик етим қилмаслигини такидлаб ярашдилар.

Худди шунингдек, судда иштирок этган яна бир оила вакиллари ўзларнинг хатоларини тушунган ҳолда барчанинг олдида ўзаро ярашганликларини маълум қилди.

Ярашиш истагини билдирган оила вакилларининг қарорлари судда иштирок этган барчани бирдек хурсанд қилди.

Улуғбек Сатторов,Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan