МУРОЖААТ

“Қизириқдан мурожаат: Тушда кўрган ўнг бўлармикан …” сарлавҳали материалимизга расмий муносабат билдирилди

“Работак” маҳалласи “Баҳор” кўчаси таъмирталаб эканилиги танқид қилинган эди.

Мазкур танқид юзасидан, Қизириқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: Ушбу мурожаатни Қизириқ туман 45хокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш УКнинг тегишли масъуллари ва “Работак” МФЙ раиси ҳамда ушбу кўчада яшовчи фуқаролар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида 2019 йилда мазкур маҳалланинг 8,1 км. ички хўжалик йўллари таъмирланганлиги, лекин “Баҳор” кўчасининг 200 метр қисми таъмирланмасдан қолганлиги аниқланди.

Мазкур кўчанинг таъмирланмасдан қолган 200 метр қисми тез кунларда таъмирлаб берилишини маълум қиламиз.

PS: Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабатида билдирилганидек, «Баҳор» кўчасидаги муаммо тез кунда бартараф этилади, деган умиддамиз. diyor24.uz да воқеалар ривожини кузатиб боринг.