МУРОЖААТ

“Далага сепилаётган заҳарли доридан асалариларим қирилиб кетяпти”

Ангорлик 79 ёшли отахоннинг “Далага сепилаётган заҳарли доридан асалариларим қирилиб кетяпти” деган мурожаати Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ангор туман инспекцияси, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, “Ангор-Сурхон ғурури” масъулияти чекланган жамиятининг Навбаҳор ҳудуди раҳбари иштирокида ўрганилди.

“Ангор-Сурхон ғурури” масъулияти чекланган жамияти томонидан юқори ҳосил олиш ҳамда зараркунанда хашоратларга қарши курашиш мақсадида далаларга кимёвий препаратлар сепилаётганлиги сабабли Ангор тумани “Оҳунбобоев” маҳалласида яшовчи фуқаро Абдулла Шопўлатовнинг асаларилари қирилиб кетаётганлиги аниқланди.

 

Бундан кейин дорилаш ишлари амалга оширилишидан олдин “Ангор-Сурхон ғурури” масъулияти чекланган жамияти томонидан Абдулла Шопўлатов огоҳлантирилишига келишиб олинди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan