МУРОЖААТ

Қизириқдан мурожаат: Тушда кўрган ўнг бўлармикан?!

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани «Работак» маҳалласи «Баҳор» кўчасида яшовчиларнинг билдиришича, мана бу кўчага асфальт ётқизиш муаммоси бир неча марта матбуотда ёритилган. Аммо, ечимдан дарак бўлмаётгани сабаб, улар diyor24га мурожаат йўллашга аҳд қилибдилар.

Маҳаллада яшовчи Музаффар Тожиев туман ҳокими, туман йўлсозлари муаммони ечишса, бир ош тарқатиб, албатта, раҳбарлар ҳақига кўпдан-кўп яхши дуолар ўқишни анчадан буён кўнглига туккан экан.
– Муаммони энди-энди тушдаям ўйлайдиган бўб қолдик,- деди М.Тожиев.

Қизиқ, ўнгда кўрган туш бўларкан. Хўш, тушда кўрган-чи …, ўнг бўлармикан?!
Фуқаролар ўз саволларига Қизириқ тумани расмийларидан жавоб кутишмоқда.

diyor24.uz таҳририяти