САЛОМАТЛИК

Саратон (Рак) ҳақида ҳамма билиш керак бўлган фактлар

Саратон ҳақида фактлар

Саратон ҳақида гапирадиган бўлсак, у анчадан бери ер юзида тарқалган касалликлар ичида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу хавфли ва кўпинча ўлимга олиб келадиган дард эканлиги барчага маълум. Ҳозиргача ҳам қийинчилик билан даволанади, охирги босқичларида эса умуман давосиз. Бу дард ҳақида ҳамма билиши керак бўладиган баъзи маълумотлар.

Саратон ҳақида:

1. 50 % саратон касалликларини олдин олиш мумкин

Саратон касалликлари олиб келган ўлимларнинг деярли ярмининг олдини олиш мумкин эди. Фақат 2015-йилнинг ўзида саратондан 1.6 млн киши вафот этди. Эртароқ ташҳис қўйилса уларнинг ярмининг ҳаёти сақлаб қолинган бўларди.

2. Ном битта – саратон (рак), касалликлар эса жуда кўп

Саратон – бу юзлаб касалликлар учун умумлаштирилган номдир.

Саратон ҳақида гапирилганда аслида хафвли ўсмаларнинг биттагина тури – картсинома назарда тутилади. Тиббиётнинг бутун бир соҳаси яъни «онкология» бу касалликларни ўрганади.

3. Саратон ва генетика

Фақат 5% гина саратон касалликлари ирсий алоқага эга, яъни авлоддан-авлодга ўтиши мумкин. Шунинг учун ҳам кимдир саратон кўпинча ирсий табиатга эга бўлади, деса ишонманг. Агар аждодларингизда саратон бўлган бўлса, бу сизда ҳам ўсма пайдо бўлади, дегани эмас.

4. Чекиш ва саратон ҳақида

Ким нима деса  деяверсин, лекин ҳақиқатдан ҳам 90% ҳолатда ўпка саратони сабабчиси чекиш бўлиб чиқади. Тўғри, чекмайдиган одамлар ҳам касалланиши мумкин, фақат чекувчиларга нисбатан анча кам эҳтимол билан. Чекишни ташлаганига 10 йиллар бўлган бўлса ҳам, дард 55-60 ёшли инсонларга кўпинча ёшлик хатоларини эслатиб қўяди.

5. Уйқусизлик ва саратон

Инсон уйқусиз узоқ яшай олмайди. Тунги уйқу 6 соатдан кам бўлса уйқусизлик деб аталади. Соғлом уйқу касалликни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Уйқусизлик тўғри ичак саратони билан касалланиш эҳтимолини анчагина оширади. Ундан ташқари изланишлар кўрсатишича, тунги навбатчиликда ишлаётган одамларда саратон билан оғриш даражаси юқорироқ бўлар экан.

6. Ҳаттоки болалалар ҳам саратон билан оғрийдилар

Ҳозир бу билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмайсан, лекин илгари болалар саратон билан жуда кам касалланар эдилар. АҚШдаги маълумотларга қараганда, ҳар куни 40 га яқин болага ёмон ўсма ташхиси қўйилади. Бунга сабаб эса экологик ўзгаришлар. Болалар она қорнидаёқ пестидсидлар ва озиқ-овқат таркибидаги консервантлар, қўшимчалар билан заҳарланиб келмоқда.

7. Ривожланган давлатларда саратон кўпроқ тарқалган

Бунга сабаб шаҳарлар аҳолисининг ҳаёт тарзи ва экологик бузилишлар. Бугунга келиб саратон йилига сил ва ОИТС дан ҳам кўпроқ инсон ўлимига сабабчи бўлмоқда. Дунёдаги ҳар 8 та ўлимдан биттаси саратон ҳақида эслашга мажбур қилмоқда.

8. Саратон узоқ муддат белгиларсиз ривожланиши мумкин

Ўпка, тухумдон, тўғри ичак саратонлари узоқ муддатгача ҳеч қандай симптомларсиз кечиши мумкин. Касаллик аниқланганда эса кеч бўлган бўлади. Шунинг учун 50 ёшдан ўтганда доимий равишда кўрикдан ўтиб туриш зарур.

9. Эмизикли аёллар кўкрак бези саратонига учраш хавфи камроқ

Доимий сут билан эмизиш аёлларда гормонал ўзгаришларга тўсқинлик қилиб саратон олдини олади. Ҳозирги кунда кўкрак бези саратонини аёллар орасида кенг тарқалиш энг асосий сабаблари:

  • Кўкрак билан эмизишдан бош тортиш.
  • Кеч фарзандли бўлиш ва камфарзандлик.

 

Манба: MedLife