Компьютер билан ёшликдан ўртоқлашиб олганларда кўз олмалари меъёрдан кўра тез ривожланиши, ўсиши, катталашиши кузатилади. Меъёрдан ошиқ ўсиш назарияси яқин масофадаги нарсани кўришга йўналгани аниқ. Ўн ёшгача бўлган болалар экранга 10-15 дақиқадан кўп қарамаслиги, ўсмирлар эса 2-3 соатдан ошиқ компьютер қаршисида вақт ўтказмаслиги керак.
Энг ёмони, компьютер кўзга таъсир қилишдан ташқари нурланишга сабаб бўлади. Бепуштлик, ошқозон-ичак, юрак касалликлари, қулоқнинг яхши эшитмаслиги, хотира сустлиги каби хасталикларга олиб келади.