САЛОМАТЛИК

Кўзда “минус” кўриш нега пайдо бўлади?

Тезпишар таомларнинг кўз нурига зарари ҳақида мутахассислар доим ўз фикрларини билдириб келади.  Булар айниқса, хизмат ёки қизиқиш юзасидан компьютер қаршисида кўп вақтини ўтказадиган кишиларга тааллуқли.

Уларнинг айтишича, кўзнинг оптик қисми ташқаридан тушадиган нурни қабул қилувчи – гавҳар, шох парда ва шишасимон танадан иборат бўлиб, улар ташқаридан тушадиган нурни синдириб, кўз орқасидаги тўр пардага тушириб беради ва кўзимиз 100 фоиз кўра бошлайди. Агарда улардан биттасида зўриқиш ёки туғма нуқсон кузатилса, кўриш қобилияти паст бўлади.

Кўз гавҳари эластик бўлиб, узоққа қарсак торайиб, яқинга қарасак кенгайиб олади. Уларнинг фаолиятини бошқарувчи мушакчалар бор.

Инсон компьютер, телефон, планшет кабиларга яқин масофада узоқ муддат ўтириб ишласа, бу мушаклар қотиб қолади. Яқин масофада кенгайгани боис, кейинчалик узоққа қарасангиз ҳам куз гавҳари тораймайди. Шу тариқа бир йилда кўзнинг узоқ-яқинга мослашувчанлиги йўқолади. Кўзда “минус” кўриш пайдо бўлади. Агарда бунинг олди олинмаса кўз ойнак тақишга тўғри келади.

Қовоқ бир дақиқада 100 марта очилиб, ёпилиш керак. Қаттиқ тикилганда бу вазифа 50 марта бажарилади. Кўз очиқ қолгандан кейин шиллиқ қаватни компьютер нури куйдиради. Бунинг олдини олиш учун ҳар 20 дақиқа кўз машқларини бажаринг. Бунинг учун 20 сония давомида компьютердан тахминан 6 метр узоқликда жойлашган бирор предметга тикилиб қараб туринг.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan