ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

“Рақамли божхона”: Сурхондарёда экспорт узлуксиз давом этмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 5 июндаги  “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005 сонли Фармонига имзо чекди.

Фармон “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи давомида Сурхондарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан қиймати  82,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 118,6 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилган.

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

– Ип-калава маҳсулоти экспорти 29 млн. 3  минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг 35,5 фоизи);

– Ловия маҳсулоти маҳсулоти экспорти 13 млн. 7  минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг 16,6 фоизи);

– Мош маҳсулоти экспорти 5 млн. 5  минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг     6,7 фоизи);

– Карам маҳсулоти экспорти 4 млн. 9  минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг 5,9 фоизи);

– Пиёз  маҳсулоти экспорти  4 млн. 5  минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг 5,5 фоизи);

– Кукат маҳсулоти экспорти 4 млн. 2  минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг   5,1 фоизи);

– Помидор маҳсулоти экспорти 2 млн. 9  минг АҚШ доллар (умумий экспортнинг  3,5  фоизи).

Шундан вилоятдан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 39 млн. АҚШ долларни ташкил этади.

Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотлар борган асосий мамлакатлар:

– Хитой Халқ Республикасига 26 млн. 2 минг АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 32,0 фоизи);

– Афғонистон Ислом Республикасига 19,5 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 23,7 фоизи);

– Россия Федерациясига 12 млн. 7 минг АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 15,4 фоизи)

– Покистон Ислом Республикасига 10 млн. АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 12,1 фоизи);

– Қирғизистон Республикасига 4 млн. АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 4,8 фоизи).

Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшмоқда. Ҳозирда, бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Товарларнинг божхона расмийлатируви учун хужжатлар электрон тарзда онлайн божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт товарлар яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилиб тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида, тадбиркорлар билан телефон орқали ҳамда масофадан туриб мулоқотлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилаяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan