ҚИЗИҚАРЛИ САЛОМАТЛИК

Юрак даражаси: пулс … ва мусиқа! Мусиқанинг мияга таъсири

Минглаб тадқиқотлар ушбу фикрни қўллаб-қувватлайди: мусиқа бизнинг илм олиш қобилиятимизни яхшилайди. Қўшиқ тинглаётганимизда ёки мусиқа чалаётганимизда бизнинг мия тизимимиз деярли барча соҳаларига таъсир қилувчи нейрон алоқаларни ҳосил қилади. Булар: тил, когнитив, ҳиссий ва ҳатто ижтимоий функцияларни бошқарувчи нейронлар бўлиб, уларнинг вазифаси фаоллаштириш ва рағбатлантиришдир. Шу сабабли, бугунги кунда паркинсон касаллиги (титроқ касали), деманс (ақли пастлик) ёки аутизм (одамовилик) каби касалликларга чалинган беморларни даволашда «мусиқий терапия» дан кенг фойдаланилади.

Аммо мусиқанинг миямизга таъсири шу билан тўхтаб қолмайди: у миямиздаги оқимларга таъсир қилади, бу бизнинг ижодимизга, ўрганиш қобилиятимизга, оғриқни ҳис қилишимизга таъсир қилади… Шубҳасиз, мусиқа бизнинг миямизни инсоннинг бошқа стимулларидан кўра кўпроқ фаоллаштиради.

Мусиқа тинглаётганимизда, мия тўлқинлари нафас ва юрак уришини оҳанг ритмига мослаштириш учун ўзгаради? Бу нарса фақатгина инсонларга ва баъзи қушларга таъсир қилади ва нима учун машқ қилаётган пайтимизда тезлигимиз тезроқ турдаги қўшиқлар билан яхшиланишини тушунтириши мумкин… Бундан ташқари, ушбу мусиқа тури бизнинг ҳушёрлигимизни, юрак уришимиз ва қон босимимизни оширади, шунинг учун мусиқани ёқинг ва югуринг!

Мусиқани ҳам бажараётган ҳаракатимизга мослаб танлашимиз ўша ҳаракатни самарали бажара олишимизга туртки бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan