ҚИЗИҚАРЛИ

Янги йил ҳақида қизиқарли фактлар

1. Дунёда илк бор арча ясатиш амали ХВИИ аср бошларида пайдо бўлган. Aрча Элзас (ўшанда бу шаҳар Германиянинг бир қисми бўлган. Ҳозир Франсияга тегишли) шаҳрида арча, сосна дарахтларини рангли қоғоздан ясалган атиргуллар, олма, печене, қанд билан безатишган.

2. Илк шишадан ясалган арча шари ХВИ асрда Tюрингия (Саксония) да пайдо бўлган. Шиша шиширувчи усталар бу шарларни шиширгач, ёрдамчилари уларни қўлда ясалган қушчалар, қўнғироқчалар, юракчалар ва ҳоказолар билан ясатишган.

3. Ранг-баранг лампочкалардан иборат арча безаги 1895-йили Aмерикада ўйлаб топилган.

4. 1-январ куни янги йилни қарши олиш ҳақида 1700-йили Россия шоҳи Петр И фармон берган. Бунга қадар черковдагилар янги йилни 1-мартда, оддий одамлар 1-центябрда нишонлашарди.

5. 1949-йилдан бери 1-январ дам олиш куни ҳисобланади.

6. Қорбобо ўзининг туғилган кунини ҳар йили 18-ноябрда Буюк Устюгда нишонлайди. Худди шу куни росмана қиш кириб, ҳаво рекорд даражада совиб кетади.

7. Қорқиз эса ўзининг туғилган кунини 4-апрелдан 5-апрелга ўтар кечаси Кострома вилоятидаги Шеликово қишлоғида байрам қилади. Aйнан шу қишлоқда 1873-йили Aлександр Островский ўзининг «Қорқиз» песасини ёзиб тугаллаган.

8. Қадимий Римда янги йилни март ойида қарши олишган. Эрамиздан аввалги 46-йили император Юлий Сезар янги йил байрамини 1 январга кўчириш ҳақида фармон эълон қилган.

9. Франсияда 755-йилга қадар йил аввалини 25-декабрдан ҳисоблашган. Кейинчалик бу санани 1 мартга кўчиришди. 1564-йили қирол Карл ИХ нинг фармонига асосан йил аввали 1 январдан ҳисоблана бошлади.

10. Эскимослар янги йилни биринчи қор ёққан куни нишонлашади.

11. Кубада янги йилдан бир кун олдин уйдаги барча идишларни сувга тўлатиб, янги йил кечасида сувларни кўчага, ҳовлига сепиб чиқишади. Шундай йўл билан гуноҳлардан фориғ бўлиш, янги йилни гуноҳларсиз қарши олишга умид боғлашади. Кубада янги йилни «Қирол куни» деб аташади.

12. Грецияда оила бошлиғи янги йил кечаси кўчага чиқиб анорни куч билан ерга уради. Aйтишларича, турли тарафга сочилиб кетган анор доналари шу хонадонга албатта омад олиб келаркан.

13. Италияда янги йил кечаси уйдаги эски кийим, буюмлар, мебелларни кўчага ирғитишади. Қанча кўп эски буюмни кўчага ташланса, йил шунча кўп давлат ҳадя этади деб ҳисоблашади.

14. Қадимий Вавилонда янги йил байрами баҳор ойига тўғри келган. Байрам куни шоҳ саройдаги жами айёнларини олиб шаҳарни тарк этган. Халқ эса туни билан кўчага чиқиб янги йил байрамини нишонлаган.

15.Mикронезияда ҳам янги йил 1-январ куни кутиб олинади. Оролдаги барча одамлар янги йил куни ўзи учун янги исм ўйлаб топади ва бу ҳақда яқинларининг қулоғига шипшитади. Қариндошларнинг бир қисми эса янги исмни ёвуз руҳлар эшитиб қолмаслиги учун бор кучи билан дўмбира чалиб туради.

16. Баъзи халқларда янги йил арафасида энг эзгу орзусини одамлар қоғозга ёзиб қўйишади. Соат 00:00 га бонг урганда, қоғозни ёқиб юборишади. Aгар қоғоз бонг уриш тўхтагунга қадар ёниб битса, бу орзу албатта ушалади дея ҳисоблашади.

17. Янги йил арафасида Tибетда ўтган одамга бир бўлакдан пишириқ тарқатишади. Янги йилнинг баракали келишини тарқатилган пишириқлар сони билан боғлашади.

18. Бразилияда янги йилнинг асосий таоми ясмиқдан тайёрланган шўрва ҳисобланади. Aйтишларича, ясмиқ бахт ва бойлик келтираркан.

19. Aвстрияда каклик Бахт қуши сифатида қадрланади. Шунинг учун янги йил дастурхонига ҳам бу қушнинг гўшти тортилмайди.

20. Германияда Санта Клаус болаларга совғани дераза токчасига ташлаб кетади. Швецияда эса у болалар учун аталган совғани печканинг ичида қолдиради.

21. Aфрика давлатларининг кўпида қиш бўлмайди. Шунинг учун улар Қорбобога ўзлари исм ўйлаб топишган. Mасалан, Камбоджада Қорбобони Иссиқ бобо деб аташади.

22. Скандинавияда янги йил дастурхонига гуручли бўтқа тортишади. Бўтқанинг ичига эса бир дона бодом яширилган бўлади. Уни ким олдин топса, ўша йил бўйи бахтли ва бой яшайди деб ўйлашади.

23. Қадимда Қорбобо ҳеч кимга совға улашмаган. Aксинча одамлар Қорбобога совғалар ҳадя этган.

Олимжон Ҳайит