Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 25 та хорижий давлатларга қиймати 10,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган.
✅ Мебель маҳсулотлари экспорти 2021 йилн билан солиштирилганда 6,2 млн. АҚШ долларига ошган.
✅ Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 4,2 млн.
Қозоғистон – 2,1 млн.
Тожикистон – 1,3 млн.
Россия – 1,3 млн.
Озарбайжон – 994 минг
Ҳиндистон – 91 минг
Италия – 41 минг
Корея – 37 минг
Германия – 26 минг АҚШ доллари