САЛОМАТЛИК

Дўлана – юрак ва мия қуввати

Куз яқинлашиб, дўлана пишиғига оз қолди. Тана соғломлигида дўлананинг кўп фойдалари бор:

✅қон босимини мунтазам равишда меъёрда сақлашга кўмаклашади. Натижада уни доимий истеъмол қиладиган кишида юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфи камаяди;

✅мия чарчоғининг олдини олиб, унда қон айланишини яхшилайди;

✅хотирани мустаҳкамлайди;

✅асаб тизимини мустаҳкамлаб, стрессдан ҳимоя қилади;

✅овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, ошқозон-ичак муаммоларини йўқотишда қўл келади.

Дўлана меваси куз ойларида пишиб етилиши сабабли уни йилнинг бошқа фаслларида топа олмасликдан хавотирланманг. Унинг мевасини қуритиб, йил давомида тановул қилса бўлади. Дўланадан чой, мураббо, мармелад ва ҳатто сирка тайёрлаб, истеъмол қилса ҳам жуда яхши фойда беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan