САЛОМАТЛИК Фойдали

Бош нега айланади?

Бош айланиши жуда кўп учрайдиган касалликдир. Руҳий ва ҳиссий зўриқишлар, дам олмай тинимсиз ишлаш, бош мия қон томир касалликлари, вегетатив дистониялар, артериал қон босимнинг ошиб ёки тушиб кетиши, сурункали кечувчи кам қонлик (анемиялар), юрак касалликлари ва ички қулоқ касалликлари бош айланишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Бош айланиши кўп ҳолларда юрак уриб кетиши, ҳолсизланиш, совуқ терга ботиш, қулоқда шовқин пайдо бўлиши, кўнгил айниши, оёқларнинг титраши билан бирга кузатилади. Одатда, бу белгилар руҳий зўриқишдан сўнг кучаяди. Бундай беморлар баландликдан қўрқишади.

Бош айланганда биринчи ёрдам

Ноқулайлик ҳиссини енгиллаштириш учун бир неча дақиқа ётинг. Ҳужумдан сўнг секин, мулойим ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга ҳаракат қилинг, тез-тез дам олинг ва сув ичишни канда қилманг – бу сувсизланишни олдини олишга ёрдам беради.

Бош айланиши жиддий касалликдан дарак бераётган бўлиши мумкин: 

  • тўсатдан пайдо бўлган кучли бош оғриғи;
  • кўкрак соҳасида оғриқ;
  • нафас қисиши;
  • оёқ-қўлларининг увишиши ёки фалажланиш;
  • ҳушидан кетиш;
  • икки томонлама кўриш;
  • тез ёки тартибсиз юрак уриши;
  • чалкаш ва ноаниқ нутқ;
  • юриш ва қадам босишда қийналиш;
  • қусиш;
  • талваса яъни томир тортишиши (судорога);
  • эшитишнинг кескин ўзгариши;
  • юз мушаклари қотиб қолиши ёки заифлашиши;
  • 38° C дан юқори ҳарорат.

Агар бош айланишидан ташқари, ушбу аломатлардан камида биттаси пайдо бўлса, дарҳол тез ёрдам чақиришингиз керак.

 

Бош айланиши кўплаб жиддий касалликларнинг бошланиши бўлиши мумкинлиги сабабли, бош айланишининг биринчи эпизодидан кейин тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз керак! Ҳар бир ҳолатда ўз вақтида ташхис қўйиш ва малакали маслаҳатчининг тавсияси муҳим.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan