ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шерободда ишга жойлаш эвазига “хизмат ҳақи” олаётган ҳамшира қўлга тушди

Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлими ҳамшираси Б.Н. Д. исмли шахсни тиббиёт бирлашмасига танишлари орқали ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилади. Эвазига эса, 4 млн. “хизмат ҳақи” сўрайди. Белгиланган миқдордаги пулни фуқаро  Х.Н. орқали олаётганда Департаментнинг Шеробод туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор рейд уюштирилиб, ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan