ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 млн. сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Сўнгги вақтларда чет давлатлардан қалбаки валюта купюраларини мамлакатимизга олиб келиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бу эса фуқаролардан хорижий валюта қимматликлари билан муомала қилишда хушёр бўлишликни талаб этади. Зеро, бундай салбий ҳолатлар давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги таҳдид солувчи омиллардан саналади. Шу боис, Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан бу йўналишда доимий тарзда тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилади.

Хусусан, ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Муборак туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам судланган Ш.Э. қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Ш.Э. мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи, 1964 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган Т.Х.дан олганлиги аниқланиб, у ҳам ушланди.

Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистон Республикасидан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan