ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Нишон ҳокими ўринбосари хизмат машинасида 49 ёшли фуқарони уриб юборди

Маст ҳолатда бўлгани айтилган жабрланувчи вафот этган

Нишон ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, 49 ёшли фуқаро ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Қарши тумани ИИБ раҳбарининг Қашқадарё ИИБ бошлиғига йўллаган ахборотида айтилган, деб хабар беради «Nasaf News».

Ҳужжатда келтирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси 30 июль куни соат тунги 23:50 да содир бўлган. Шу куни соат 23:50 ларда «Янги Нишон» МФЙда яшовчи Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ўзининг бошқарувида бўлган «Gentra» русумли автомашинасини Қарши шаҳар Катта ҳалқа йўли бўйлаб Чироқчи тумани томон кетаётган вақтида фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи вафот этган.

Фото: Telegram / «Militsiyauzb»

Нашрнинг Нишон тумани ҳокимлигидаги манбасига кўра, йўловчи маст ҳолатда бўлган, тўйдан жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб йўлга чиққан.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan