ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шўрчида долларфуруш фаолиятига чек қўйилди

Шўрчи туман “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори” ҳудудида фуқаро Б.Х. ноқонуний равишда чет эл валютаси савдоси билан шуғулланиб келаётгани ҳақида Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан маълумотлар тўпланди ва қонунбузарнинг “хизмат кўрсатиш нуқтаси”га тезкор рейд уюштирилди. Харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10230 сўмдан ҳисоблаб, жами 2300 АҚШ долларини 23 млн. 529 минг сўмга айрибошлаётган Б.Х. нинг фаолиятига воқеа жойида чек қўйилди. Ундан 2300 АҚШ доллари ҳамда 2 млн. 200 минг Ўзбекистон сўми ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосланиб жиноят иши  қўзғатилди, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.