САЛОМАТЛИК

Уйқусизлик муаммоси қийнайдими?

Салат баргини таомларимизга салқин, хушкайфият бағишловчи таъм бергани учун уй бекалари ўзларидан йироқлаштирмайди. Ушбу табиат тухфаси дориворлик хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Сурункали гастрит, ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида ҳар куни таомланишдан аввал икки ош қошиқ майдаланган салат баргидан истеъмол қилинса, беморларнинг безовталиги камаяди.

Бир ош кошиқ майдаланган янги салат баргини шиша идишга солиб, устидан бир стакан қайнаган сув куйилади. Дамлама совигач докада сузилиб, кунига уч маҳал ичилса, уйқусизликни бартараф этишда ёрдам беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan