САЛОМАТЛИК

Қон босимим юқори бўлса нима истеъмол қилишим керак?

  • Ёғсизлантирилган творог юракни мустаҳкамлайди, қон томирларни кенгайишига ёрдам беради. Творог магний, калсий ва калийга бой. Ҳар куни 100 гр творог истеъмол қилиш керак
  • Қизил булғор қалампири витамин C га бой. Гипертония билан касалланган беморлар ҳар куни бу маҳсулотни истеъмол қилишлари керак.
  • Лосос балиғи омега-3 ёғли кислоталарга бой бўлгани сабаб юқори қон босимини туширишга ёрдам беради. Ҳафтада 3 марта 100-150 граммдан истеъмол қилиш кифоя.
  • Овсянка бўтқаси. Гипертониклар ҳар куни нонуштага ушбу бўтқани истеъмол қилишлари лозим. Қовоқ данаклари организмни синк билан тўйинтириб, инфаркт хавфини камайтиради.
  • Какао қон томирларини яхшилашга ёрдам беради. Аммо у калорияга бой ичимлик ҳисобланади. Шунинг учун 1 ҳафтада 1-2 марта истеъмол қилсангиз кифоя.
  • Ёғсизлантирилган сут калий, калсий, магний, витаминларга бой. Уни кунига 3 маҳал ичиш мумкин.
  • Аччиқ шоколад юрак мушакларини мустаҳкамлайди ва антиоксидантларга бой. Аммо уни кўп миқдорда истеъмол қилиш мумкин эмас.
  • Бодом организмдаги холестерин миқдорини камайтиради. Бу ёнғоқда калий, магний ва витамин Э бор. Кўк чойни мунтазам истеъмол қилиш холестеринни эритади ва антиоксидантларга бой. Қолаверса, организм қаришини секинлаштиради.
  • Дунёда энг кўп кўк чой ичадиган мамлакат Япония, шунинг учун у ернинг аҳолисида гипертония касаллигидан хасталанганлар деярли йўқ