САЛОМАТЛИК Фойдали

Қатиқ саратоннинг олдини олади

Қатиқнинг ёғлилик даражаси қанчалик кўп бўлса, соғлиқ учун шунча фойда. Уйқуга ётишдан олдин бир стакан қатиқ ёки сут ичиш хотиржамлик гаровидир. Олимларнинг аниқлашича, доимий равишда қатиқ ичиб юрувчиларнинг танасига саратон хасталиги яқин йўламас экан. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, болаларда учрайдиган бир қанча инфекцион касалликларнинг олдини олишда, шунингдек, рахит касаллиги, камқонликни даволаш жараёнида, аллергик касалликларда, турли яллиғланиш билан кечувчи хасталикларда ва иштаҳа йўқолганда қатиқ ичиш лозим.

Таркибидаги кальций ва Д витамини болалар саломатлиги учун ниҳоятда муҳим дармондори. Болажонларнинг суяк тизими мус­таҳкам ўсиши учун қатиқ таркибидаги кальцийнинг ўрни беқиёсдир.

Мактаб ёшигача бўлган болаларга тишларининг соғ­лом ўсиши ва суякларининг бақувват бўлиши учун сут маҳсулотларини ҳар кунлик овқатланиш тартибига киритинг. Бу эса тишлар саломатлигининг кафолатидир. Шифокорлар ҳомиладор аёлларга ҳар куни 1 стакан қатиқ ичишни тавсия этади. Бир суткада 0,5 л қатиқ ичиш боланинг соғлом ўсишига ёрдам берар экан.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan