САЛОМАТЛИК Фойдали

Оёқ шишлари қайси ҳолларда хавфли ҳисобланади? Биринчи ёрдам…

Биринчи ўринда шишларнинг келиб чиқиш сабаби аниқланади. Бунинг учун врачга учраб, ташхис қўйилади, касалликка қарши даволанади. Даволаниш жараёнида қуйида келтирилган кўрсатмаларни мустақил равишда бажаришингиз мумкин.

  • Дам олинг ва оёқларга ҳам дам беринг. Бунинг учун ётганинггизда оёқларнинг бошга нисбатан баландроқ турадиган вазиятни танланг. Компрессион пайпоқлар кийинг ва шишларга муз парчаларини кўйинг. Бу муолажалар шишларни камайтиради.
  • Агар шишлар кун давомида узоқ ўтириш ёки тик туриш натижасида ривожланса, кун охирида ўртача тезликда сайр қилинг. Харакат шишларни йўқотади, тоза ҳавода доимий сайр қилишнинг эса фойдаси унданда юқори.
  • Сийдик ҳайдовчи дориларни ичинг. Санаб ўтилган касалликлар Сизда мавжуд бўлса даволовчи врачингиз, албатта, диуретиклар буюради. Хафақон касаллигига қарши ичиладиган айрим препаратлар хам оёқ шишига сабаб бўлади. Бундай белгилар кузатилса врачингизни огоҳлантиринг.
  • Магний моддаси юқори бўлган маҳсулотлардан истеъмол қилинг. Кунлик овқат рационида 200-400 мг магний мавжуд бўлса, организм ортиқча шишлардан халос бўлади. Табиий маҳсулотлардан сули ёрмаси, банан, бодом, брокколи ва қизилчани кўпроқ истеъмол қилинг.

    Қачон шишлар хавфли ҳисобланади. 

Қуйидаги ҳолларда тиббий ёрдам учун мурожаат килиш зарур ҳисобланади:
•Оёғингиз шишса, хансираб, нафас олиш қийинлашса;
•Кўкрак соҳасида оғриқ ва оғирлик хисси пайдо бўлса;
•Тана вазнини ўзгартирган пайтингизда енгил йўтал пайдо бўлса;
•Оёқлардаги шишларни бармоқ билан босиб-олганда чуқур изча қолса;
•Шишган оёқ териси таранглашиб, ёрилиш даражасига етадиган бўлса;
•Кунлик пешоб миқдори истеъмол қилинаётган суюқликка нисбатан камайиб кетса.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan