Абитуриент

ДТМ имтиҳонларида тестларнинг осон, қийинлик даражаси қандай тақсимланади?

ДТМ мутахассиси Ғайрат Деҳқоновнинг таъкидлашича, тест топшириғи ҳозирда 3 қийинлик даражаси асосида тузилади:

1-қийинлик даража – абитуриентнинг хотирлаш қобилиятини аниқловчи, фанга оид у қадар мураккаб бўлмаган бир неча атама, ҳодиса, қоида ёки қонуниятни билишни талаб қилувчи даража;

2-қийинлик даража – абитуриентдан таҳлил қила олиш ва мантиқий фикрлашни, фанга оид икки-уч атама, ҳодиса, қоида ёки қонуниятни бир вақтда қўллай билишини талаб қилувчи даража;

3-қийинлик даража – абитуриентнинг тўғри жавобни топиш учун зарур бўлган уч ва ундан ортиқ атама, ҳодиса, қоида ва қонуниятларни бир-бирига боғлаб ишлата олиш қобилиятини, шунингдек, мантиқий фикрлашни талаб қилувчи даража.

Умумтаълим фанларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир вариантнинг тест топшириқлари таркиби қуйидагича:

1-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 30-40%;

2-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 50-60%;

3-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 15-25%.

30 та саволдан иборат блок тестнинг 9-10 таси осон, 15-18 таси ўртача қийин, 5-8 таси эса қийин даражада тузилган бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan