ЖАМИЯТ

Инновацион ривожланиш вазирлиги энг яхши журналистик мақолалар бўйича  «Илм-фан ва тараққиёт» мавзусида танлов эълон қилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги энг яхши журналистик мақолалар бўйича  «Илм-фан ва тараққиёт» мавзусида танлов эълон қилди

Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритадиган давлат ва хусусий оммавий ахборот воситалари (босма оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, Интернет нашрлари ва бошқалар) вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Танлов шартлари:

– Ўзбекистон Республикаси «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида» ҳамда «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонунлар, Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти, республикада фаолият юритаётган олимлар, стартапчилар, юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, ёш тадқиқотчиларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг илмий, касбий фаолиятларида рўй берган ўзгаришлар ҳақида материаллар тайёрлаш ва уларни 15 августдан 15 октябрга қадар ОАВда эълон қилиш.

– Эълон қилинган материалларнинг нусхасини материал эълон қилгандан сўнг уч кундан кечиктирмай Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизматига тақдим этиш.

Ғолибларни тақдирлаш:

Энг яхши телематериаллар (телевидение)

1-ўрин – 10 000 000 сўм;

2-ўрин — 5 000 000 сўм;

3-ўрин – 2 000 000 сўм.

Энг яхши радиоматериал (радио)

1-ўрин – 10 000 000 сўм;

2-ўрин — 5 000 000 сўм;

3-ўрин – 2 000 000 сўм.

Энг яхши материал (босма оммавий ахборот воситалари)

1-ўрин – 10 000 000 сўм;

2-ўрин — 5 000 000 сўм;

3-ўрин – 2 000 000 сўм.

Энг яхши интернет материал (интернет журналистика)

1-ўрин – 10 000 000 сўм

2-ўрин — 5 000 000 сўм

3-ўрин – 2 000 000 сўм

Ғолибларни тақдирлаш маросими “InnoWeek-2020” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати материалларни тайёрлашда журналистларга ёрдам беришга тайёр.

Маълумот учун: +998 99 302-26-00, +998 97 131-36-96.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan