ЖАМИЯТ

Сурхондарё – фавқулотда ҳолат: 4 нафар бемор вафот этди, 5903 киши карантинга олинган

2020 йил 9 июль ҳолатига кўра, 188 нафар  коронавирус инфекциясига чалинган бемор аниқланди. Уларнинг 88 нафари даволаниб, уйларига қайтарилди. 96 нафари ҳозирги кунда даволанмоқда. Беморларнинг 89 нафарининг аҳволи қониқарли, 4 нафарининг аҳволи ўртача оғирликди, з нафари оғир аҳволда. Шифокорлар томонидан беморларга стандарт асосида барча даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, беморларнинг 44 нафари жорий йилнинг 7 апрелидан 23 майигача аниқланган бўлиб, улар тўлиқ тузалиб кетди. 142 нафари жорий йилнинг 9 июнидан 9 июлга қадар аниқланган.

Беморлар Термиз шаҳар, Бойсун, Денов, Музработ, Жарқўрғон, Шўрчи туманларида кузатилган.

Беморларнинг 44 нафари Москва шаҳридан чартер рейсларда олиб келинганлар ва чет мамлакатлардан юк олиб келган ҳайдовчилар орасида, 142 нафари вилоят аҳолиси орасидан аниқланган. 5903 киши карантинга олинган.

Аҳолиси орасида коронавирус инфекциясининг аниқланиши фавқулотда ҳолат деб баҳоланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan