ЖАМИЯТ

Ўқишни кўчириш (перевод) ҳақида

Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади:

  • кундузги;
  • сиртқи;
  • кечки (сменали).

❌ Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.

Сиртқи таълимдан рухсат этилади:

  • кундузги;
  • сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
  • кечки (сменали).

❌ Сиртқи таълимдан махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

Кечки таълимдан рухсат этилади:

  • кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
  • кундузги.

❌ Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

Махсус сиртқи таълимдан фақат бир таълим соҳаси доирасида махсус сиртқига кўчиришга рухсат берилади. Бундан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади.

Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan