ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК

Вирусни 48 соат ичида ўлдиради: қичимага қарши дори Covid-19 га ечим бўлиши мумкин

Австралиялик олимлар Sars-Cov-2 вируси таркибидаги ирсий материални икки кунда йўққа чиқарадиган тиббий ашёни топишди. Сўз ивермектин дори препарати ҳақида кетмоқда, дастлаб у қичимани даволаш ҳамда бит(ҳашарот)лардан тозаланиш воситаси сифатида ишлатилган, деб ёзади “Фокус” немис журнали.

“Дорининг таъсир жиҳатлари ҳозирча фақат лабораторияда ўрганилди. Энди эса уни инсонга қўллашдан олдин унинг таъсир доираси қандай натижа бериши мумкинлигини ўрганиш қолди” -дейди Мелбурн университети тадқиқот Маркази раҳбари Кайли Вагстафф.

Ивермектин” ҳаётда кенг қўлланиш хусусиятига эга, у хавфсиз бўлиб, дунё миқёсида катта кўламда ёйилган. Бироқ, унинг одамга таъсирини аниқлаш учун яна бир ойга яқин муҳлат кетади. Шунингдек, зудликда молиявий қўллаб-қувватлов ҳам керак. Яна бу препарат махсус вакцинадан олдинроқ тиббиётга тадбиқ қилинса керак, деб ёзади нашр.

Вагстафф 2012 йилда «ивермектин«нинг вирусга қарши фаоллигини аниқлай олган. Лаборатория тадқиқотларида унинг ВИЧ, денге терламаси ва «Зик» вируси каби касалликларга таъсир кучи натижа бериши мумкинлиги ҳақида тўхтамга келинган.

Ивермектин” коронавирусга айнан қандай таъсир кўрсатиши ҳали аниқ эмас. Бироқ, унинг бошқа вирусларга таъсир этишига қараб, олимлар, вирус таркибидаги тўқималарни емира олади, деган эҳтимолли хулоса боришмоқда.

Олимлар яна учта препарат: безгак олдини олиш учун қўлланадиган хлорохин, Эболага қарши яратилган ремдесивир, ВИЧни даъволашда ишлатиладиган ритонавир дориларига ҳам умид билан қарашмоқда. Тиббиётчиларнинг алоҳида уқтиришича, айтиб ўтилган мазкур препаратларни мустақил ҳолатда қабул қилиш мумкин эмас, зотан бу ножоиз оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.