ЖАМИЯТ

«Янги куч ва шижоат билан хизмат қиламиз!»

Ёшлик – шижоат, орзу-интилиш фасли. Ҳар қайси соҳадаги фаолиятда ёшликда сингдирилган туйғуларнинг аҳамияти катта.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси майор Дониёр Холдоров бошчилигида Денов тумани Хайрабод гарнизонида ёш ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида «Янги куч ва шижоат билан хизмат қиламиз!» шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ёшлар ойлиги муносабати билан уюштирилган мулоқот ёш ҳарбийларнинг ватанга муҳаббатини янада юксалтириш ҳамда она ватан тадқдирига масъулиятини оширишга хизмат қилади.  Сўз олганлар халқ, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси, айниқса, ватан ҳимоячилари зиммасида кўпроқ бўлиши ҳақида мулоҳазаларини баён этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan