ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

ДТМ имтиҳонларнинг онлайн ўтказилиши ҳақидаги хабарларга расмий баёнот берди

2020 йил 8 июль куни AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан сўнг турли манбаларда давлат ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

© Давлат тест маркази

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan