Тошкент–Нукус–Тошкент йўналишидаги авиақатновлар жадвали 4 июлдан ўзгартирилгани маълум қилинди. «Uzbekistan Airways» бу бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, ўзгаришларга Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар комендантлик соати жорий этилиши сабаб бўлган.
Унга кўра, 2022 йил 4 июлдан 2 августга қадар Тошкент–Нукус–Тошкент йўналиши бўйича HY017/018 рейслари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
- Тошкентдан жўнаб кетиш: 16:20 (20:00 ўрнига);
- Нукусга етиб бориш: 18:00 (21:40 ўрнига);
- Нукусдан жўнаб кетиш: 18:50 (22:30 ўрнига);
- Тошкентга етиб бориш: 20:10 (23:50 ўрнига);
Аввалроқ Тошкент–Нукус–Тошкент йўналишида 3 июль куни амалга оширилиши режалаштирилган авиақатнов Қорақалпоғистондаги комендантлик соати сабаб бекор қилинганди.