ЎЗБЕКИСТОН

Пировард мақсад – халқимиз розилиги

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизнинг энг олис ва энг оғир ҳудудларидаги 56 та маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда.Ушбу бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда 20 га яқин вазирлик ва идора, барча вилоят, туман (шаҳар) ташкилот масъуллари бириктирилган.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида, ички йўллар инфратузилмаси йўналишида 438 та кўчаларда 44 км асфальт, 188 км йўл шағал, 3 км йўлга бетон ётқизилиб, 6 850 м2 пиёдалар йўлаги барпо этилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 46 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 328 дона ёритиш мосламалари ўрнатилди, 36 та янги трансформатор ўрнатилиб, 120 таси таъмирланди, 3 006 та симёғоч устунларни бетон устунларга алмаштирилди, 695 та янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.Кўмир ва газ таъминоти йўналишида 84 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 3 км узунликдаги янги табиий газ тармоғи тортилди, 78 км газ тармоғи таъмирланди, 9 212 та суюлтирилган газ баллонлари, 598 тонна кўмир етказиб берилди.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида 77 км узунликдаги янги сув тармоғи тортилди, 9 км таъмирланди, 4 та янги ичимлик суви иншооти (скважина, минора, резервуар, насос станцияси) ўрнатилди, 13 таси таъмирланди.

Маҳаллаларда ўтказилган ободонлаштириш ишлари натижасида 9 013 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди.Маҳаллаларда 2 325 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Жумладан, фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, касб-ҳунар ўрганиш учун ўқишни бошлади, ўзини ўзи бандлиги таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Хусусан, 69 нафарига тикув машинаси, 32 нафар фуқарога асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди, 80 нафарига 103 млн. сўмлик моддий ёрдам берилди, 294 нафар фуқарога 5 млрд. 537 млн. сўм имтиёзли кредит, 155 нафарга 1 млрд 65 млн сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги 439 нафар фуқарога 953 млн. сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди, 14 нафар якка-ёлғиз кексаларга кўмак берилди.  Аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида 66 320 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра уларнинг 561 нафарига даволаниш учун ордер берилди. 7 нафар шахсларга сиҳатгоҳ, санатория ва профилакторияларга йўлланма берилди.

Бундан ташқари, 102 нафар ногиронларга турли ёрдамлар кўрсатилди, 4 мингга яқин  фуқарога ногиронлик аравачаси, протез-ортопедия воситалари, бепул дори-дармон воситалари етказиб берилди.Маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2 542 та турли тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, оилаларда фарзанд тарбияси, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш, спорт тадбирлари мусобақалари ташкил этилди. Шунингдек, “Уч авлод учрашувлари”, «Бир нафар нуронийга ўн нафар ёш» тадбирлари, маданий тадбирлар ташкил этилди.Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan