ЖАМИЯТ

1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг маоши ошади

Жорий йил 1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг ойлик иш ҳақи оширилади.

Бу борада Президентнинг 2023 йил 26 майда «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланган.

Унга кўра, мактабгача таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan