ЖАМИЯТ

Олтинсойда 15 суткага қамалган қарздор ота 28 миллион сўм алимент қарзини тўлади

Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлими томонидан алимент қарздорлигини ўз вақтида тўламаган 5 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман суди биносида тарафлар иштирокида очиқ суд мажлисида муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган суд мажлисида алимент тўловчи қарздор оталар ва фарзандларининг моддий таъминотида қийинчиликларга дуч келаётган оналарнинг мурожаати тингланди.

Хусусан, туманда яшовчи Т.Боймуродов суд буйруғига асосан 3 нафар фарзандларининг моддий  таъминоти учун 8 миллион 952 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, очиқ суд мажлисида бошқа алимент тўловчиларнинг иш ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, фарзандлар моддий таъминотига бефарқ бўлган 5 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бу каби хабар маҳалла-куй, қўни-қўшнилар орасида бошқача қабул қилинишини ва маъмурий қамоқ жазосидан ўзига тўғри хулоса чиқарган 15 суткага қамалган қарздор оталардан бири Қ.Собиров эртаси куниёқ яқин қариндошлари ёрдамида бир неча йиллик 28 миллион 352 минг сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди ва белгиланган жазодан озод қилинди.

Олим Холмўминов, Бюронинг Олтинсой туман бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan