МАДАНИЯТ

“Гуллар фестивали”ни томоша қилиш учун Наманганга 70 мингдан кўпроқ хорижликлар келди

Наманган вилояти Туризм бошқармаси маълумотига кўра, 19 май куни халқаро тадбирнинг тантанали очилиш маросими ва анъанавий гуллар автопарадини томоша қилишда 700 мингдан зиёд аҳоли иштирок этган.

Ўтган уч кун давомида жами иштирокчилар сони 1 миллион 675 минг нафардан ортди. Ташриф буюрганлар орасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимизнинг салмоғи катта.

Эътиборли томони, фестивальни томоша қилиш учун Наманганга 70 мингдан кўпроқ хорижликлар келишди.

Ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтаётган 63-халқаро “Гуллар фестивали”га меҳмонларнинг келиши давом этяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan