ЖАМИЯТ

Европа футболи тезлигида такрорланувчи муаммо ва унинг ўзбек футболи тезлигидаги ечими

Термиз шаҳар A.Навоий кўча “Лола” кафеси орқа ҳовли ҳудудида канализация трубаси ёрилиши натижасида бадбўй ҳидли сув оқиб чиқаётган экан. 37 “а” уйда яшовчи фуқаролар мурожаати фото ва видеолавҳа кўринишида тақдим этилган.

Ёзнинг иссиқлик даражаси юқори бўлган бугунги кунларида нафас олаётган ҳавога бадбўй ҳиднинг қўшилиши фуқароларга жиддий ноқулайликлар туғдириши аниқ. Нега Термиз шаҳрида бундай ҳолатларнинг кузатилиш тезлиги европа футболи тезлигида, муаммонинг бартараф этилиши эса ўзбек футболи тезлигида?! (Нега Термиз шаҳрида бундай ҳолатлар тез-тез кузатилиб туради? Муаммоли нуқтага эса “тузатувчи”лар шошилмайди?)

Ходимларнинг етук мутахассис эмаслигидан даракми бу, ёки матасадди раҳбарларнинг лоқайдлигидан?

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan